ҒАРБИЙ АВСТРАЛИЯ ОҚИМИ

ҒАРБИЙ АВСТРАЛИЯ ОҚИМИҲинд океанидаги совуқ юза оқим. Ғарбий Шамоллар оқимининг Австралия ғарбий қирғоқлари яқинидаги шим. тармоғи. Жан. дан шимолга йўналган. Сувининг т-раси қишда 15—19° дан ёзда 21—26° гача. Тезлиги ёз ойларида 0,9— 1,8 км/соат, қишда секинлашади. Жан. ярим шарнинг тропикларида Жан. пассат оқимига айланади.

Loading...