ҒАРБИЙ АВСТРАЛИЯ

ҒАРБИЙ АВСТРАЛИЯАвстралия Иттифоқининг ғарбий қисмидаги штат. Майд. 2,53 минг км2. Аҳолиси 1,9 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Перт ш. Ер юзасининг аксари қисми бал. 400—500 м ли чўлли плато (Гибсон, Катта Қумли, Катта Виктория чўллари). Шўр кўл кўп. Шим. да саванналар бор. Ғарбий ва шим.-ғарбий қисмида тоғ тизмалари ва массивлар учрайди. Энг баланд жойи 1226 м (Хамерсли тоғи).

Хўжалигининг етакчи тармоғи — чорвачилик, асосан, жун учун қўй боқилади. Буғдой, арпа, сули экилади. Жан.-ғарбида токчилик ва боғдорчилик ривожланган. Шим.-ғарбий қисмида, Орд дарёси бўйида суғориб деҳқончилик қилинади: пахта, шоли, шакарқамиш экилади. Фойдали қазил-малардан олтин, темир рудаларининг йирик конлари бор. Никель, боксит, тошкўмир ва қўнғир кўмир қазиб олинади. Қора ва рангли металлургия саноатлари ривожланган. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Йирик саноат марказлари: Фримантл, Куинана, Калгурли ва б.

Loading...