ҒАРБИЙ БУГ

ҒАРБИЙ БУГ — Украина, Белоруссия ва Польшадаги дарё (кўп қисми Белоруссия ва Польша чегарасидан ўтади), Висла дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 831 км, ҳавзаси майд. 73470 км2. Украинанинг Львов вилоятидаги подольск қирларидан бошланади. Люб-лин қирларининг шарқий чеккаси бўйлаб ва Мазовец — Подляса паст-текислигидан оқиб ўтади. Зегжин сув омборига қуйилади. Кузги ёмғирлардан тошқинлар содир бўлади. Энг серсув даври — март, апр., энг камсув даври — сентябрь ойи. Дек. — март ойларида музлайди. Припять ва Неман дарёлари билан каналлар орқали боғланган.

Ўртача сув сарфи 160 м’/сек. Бошланишидан 315 км давомида кема қатнайди. Ғарбий Буг соҳилларида Брест, Сокаль, Червоноград, Каменка-Бугская, Буск ш. лари жойлашган.

Loading...