ҒАРБИЙ ДВИНА

ҒАРБИЙ ДВИНА — РФ, Белоруссия ва Латвиядаги дарё (Латвияда Даугава деб аталади). Уз. 1020 км, ҳавзаси майд. 87,9 минг км2. Валдай қирларидан бошланиб, Волганинг бошланиш қисмидан ғарброқда Болтиқ денгизининг Рига қўлтиғига қуйилади. Ирмоқлари: чапда — Межа, Каспля, Лучеса, Улла, Дис-на; ўнгда — Торопа, Дрисса, Дубна, Айвиексте, Огре. Қор, грунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 678 м3/сек. Дек. дан мартгача муз оқиб туради. Ғарбий Двинада 3 та ГЭС (Кегум, Плявинь, Рига) бор. Дарёнинг айрим қисмларида кема қатнайди. Березина канали орқали Днепр дарёси билан боғланган. Дарё бўйида Витебск, полоцк, Даугавпилс, Екабпилс, Ғарбий Двина шаҳарлари, қуйилиш жойида Рига ш. ва денгиз порти жойлашган.

Loading...