ҒАРБИЙ ШАМОЛЛАР ОҚИМИ

ҒАРБИЙ ШАМОЛЛАР ОҚИМИ — Жан. ярим шардаги юза оқим, ғарбдан шарққа йўналган. Тахм. 40° ва 55° ж. к. лар оралиғида Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларни кесиб ўтиб, Ер шарини айланиб чиқади. Уз. 30 минг км, эни 1000 км чамасида. Сувининг т-раси шим. қисмида 12—15° дан жан. да 1—2° гача ўзгаради. Юза қатламидаги тезлиги 0,4—0,9 км/соат, чуқур қисмида 0,4 км/ соатгача. Ғарбий шамоллар оқимидан Атлантика океанида Бен-галия оқими, Ҳинд океанида Ғарбий Австралия, Тинч океанда Перу оқимлари ажралиб чиқади. Ғарбий шамоллар оқими зонасида тез-тез кучли бўронлар бўлади.