ҒАРБИЙ СИБИРЬ АРТЕЗИАН ҲАВЗАСИ

ҒАРБИЙ СИБИРЬ АРТЕЗИАН ҲАВЗАСИ — дунёдаги энг йирик артезиан ҳавзалардан бири; Ғарбий сибирь текислигида жойлашган. Майдони қарийб 3 млн. км2. Ҳавзанинг сувли мажмуалари мезо-кайнозой чўкинди ётқизиқларининг қатламлари ва Ғарбий Сибирь плитасининг бурмаланган пойдевори жинслари билан боғ-лиқ. Ғ. С. а. ҳ. кесмада 2 гидрогеологик қаватга бўлинади. Юқори қават — олигоцен, неоген (ҳавзанинг жан. қисми) ва антропогеннинг сувли мажмуаларидан ташкил топган. Ҳавзанинг марказий ва шим. қисмларидаги сув кўпроқ чучук (НСО,—Са, НСО, — №Са таркибининг минералланиши 1,0 г/л гача) сув таъминоти учун ярокли; ҳавзанинг жан. қисмида сув кўпинча 10—15 г/л гача минераллашган, кимёвий таркиби ҳам хилма-хил. Куйи қават бўр ва юра даврлари ётқизиқтарининг сувли мажму-асини ва пойдеворнинг ер юзасига яқин бўлган қисмини ўз ичига олган. Сувли қатламлар ҳавзанинг фақат чек-касида, айниқса, ғарбий қисмида ер юзасига чиққан. Бу ерда ҳавза пастки қаватидаги ер ости сувлари захираларининг кўпайиши кузатилади, сув таъминоти учун яроқли бўлган чучук сувлар бир неча 100 м айрим холларда 1200 м гача ва ундан ҳам кўпроқ чуқурликкача бўлади. Ҳавзанинг ички қисмида қуйи қаватнинг ер ости сувлари 1000 м дан пастда жойлашган. Бурғи қудуқлари билан очилганда сув отилиб ёки оқиб чиқади. Ер ости сувларининг минераллашганлиги 20—30 г/л ёки ундан ортиқ. Юра ётқизиқларида ва плита пойдевори ҳосилаларида 2500 м дан пастда 80 г/л гача қуруқ қолдиқли шўр сувлар очилган. Сувнинг таркиби: С1 — N8, С1—Са — N8 ли. Ғ. С. а. ҳ. марказий қисмидаги юқори минераллашган сувлар ва шўр суатар учун бромнинг 150 — 200 мг/л ва йоднинг 30—40 мг/л ва ундан ортиқ таркиби хос. Ер ости сувларининг т-раси 2500 — 3000 м чуқурликда 100—150° га етади. Қуйи қаватнинг сувли мажмуалари билан йирик нефть ва газ захиралари боғлиқ. Ҳавза ер ости сувларини ўрганиш 19-а. нинг охирларидан бошланган.

Loading...