ҒАЗАЛ

ҒАЗАЛ (араб. — аёлни севиш, унга ошиқона муносабатда бўлиш) — 1) Шарқ адабиётида энг кенг тарқалган лирик жанр. «Ғазал» атамаси дастлаб 6—7-а. ларда араб шеъриятида пайдо бўлган. Сўнг Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари адабиётларига ўтиб, 13—14-а. лардатўла шаклланган. Ҳажми 3 байтдан 19 байтгача қилиб белгиланган. Лекин 21, ҳатто 27 байтли Ғазал намунаси ҳам уч-райди. Аа, ба, ва, га, да ва ҳ. к. тарзда қофияланади, бошдан-охир бир хил вазнда ёзилади. Илк байти матлаъ ёки м а б д а ъ, охиргиси м а қт аъ деб аталади. Агар иккинчи байтнинг мис-ралари ҳам ўзаро қофияланса, зеби мат-лаъёки ҳусни матлаъ дейилади. Ғазалнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мусиқа санъати билан чамбарчас боғлиқ. Дастлаб Ғазалга тахаллус қўйилмаган, бу кейинчалик анъанага айланган.

Ғазал дастлаб ишқий мавзуда ёзилган бўлса-да, кейинчалик унинг мавзу доираси кенгайиб борди ҳамда ижтимоий-сиёсий, фалсафий-ахлоқий, мавъиза (панднасиҳат) ва ҳажвий Ғазаллар юзага келди. Ғазал тузилишига кўра 4 мустақил турга ажралади: мус-тақил байтлардан тузилган (парокан-да) Ғазал ; якпора Ғазал ; воқеабанд Ғазал ; мусалсал Ғ. Маъно жиҳатидан эса орифона, ошиқона ва риндона Ғазал ларга бўлинади.

Форс сўз санъатида Ғазал дастлаб рудакий ижодида учраса-да, Саъдий ижодида у тўла шаклланиб, шеъриятнинг асосий жанрларидан бирига айланди, кейин Ҳофиз уни юксак даражага кўтарди: у ўзигача тасаввуфий ва дунёвий йўналишда ривожланиб келган ғазалчиликни ўзаро омухта қилди. Хусрав Деҳлавий, камолиддин Исфаҳоний, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Хожу Кирмоний, Салмон Соважий, Абду-раҳмон Жомий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби шоирлар Ғазал тараққиётида катта роль ўйнаганлар. Ўзбек адабиё-тида Ғазалнинг илк намуналари Рабғу-зиининг «Қисаси Рабғузий», Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»сида учрайди; кейинчалик Сайфи Саройи, Ҳофиз Хоразмий, Юсуф Амирий, Саккокий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур, Убайдий, Машраб, Мужрим-Обид, Амирий, Нодира, Увайсий, Мунис, Огаҳий, Муқимий, Фурқат, Аваз Ўтар ва б. ижодида ривожлантирилди.

Форс-тожик ғазалчилигида аруз вазнининг ҳазаж баҳри, туркий халқлар ғазалчилиғида рамал баҳри кўп қўлланган. Мас, Навоийнинг 2600 Ғазал идан 1600 га яқини, Атоийнинг 260 Ғазал идан 109 таси, Ҳусайн Бойқаронинг эсабарча Ғазал лари рамалда ёзилган. Арузда 21 та баҳр бўлиб, ўзбек ғазалиётида фақат Навоий уларнинг кўпчили-гини қўллаган. Ғазалда ишқий мавзу етакчилик қилишига қарамай, ғазалнавислар бу жанрнинг имкониятларидан инсон маънавий дунёсининг, шунингдек, табиат ва жамиятнинг барча мураккаб томонларини ифодалаш учун фойдаланганлар.

15-а. дан Ғазал ўзбек шеъриятида ҳам асосий ва етакчи жанрга айланди. Навоий ўзбек тилида 2600 дан ортиқ Ғазал яра-тиб, бу жанрнинг ғоявий-тематик доирасини кенгайтирди, Ғазални ҳаётга яқинлаштирди, Ғазалда реалистик тамо-йилларни кучайтирди. Кейинчалик ўзбек шеъриятида Ҳамза, Чўлпон, Хуршид, Ғафур Ғулом, Собир Абдул-ла, Ҳабибий, Чархий, Чустий, холис, Восит Саъдулла, Жуманиёз Жаб-боров, Эркин Воҳидов, Абдулла Ори-пов, Жамол Камол ва б. Ғ. ни янгича шароитда давом эттирдилар ва унинг мавзу доирасини бойитдилар, шу билан бирга, анъанавий ишқу ошиқлик мавзуида ҳам кўплаб бадиий баркамол Ғазаллар яратдилар (яна қ. Шеър тузилиши, Шеършунослик);

2) мусулмон Шарқ маданиятидан кенг ўрин олган мумтоз мусиқа жанри. Дастлаб (мас, Абдулқодир Марогий кўрсатишича, 14—15-а. ларда) «навбат» деб аталувчи мураккаб шаклдаги жанрнинг иккинчи қисми сифатида, асосан, форс тилидаги шеърлар билан ижро этилиб, 2 сархона ва бозгўйпян иборат бўлган. Сўнгра Навоий, Кавкабий, Ноиний, Чиштий ва б. нинг асарларида Ғазал Ўрта Шарқ халқларида энг севимли мусиқа жанрларидан бири сифатида таърифланган. Ҳозирда, асосан, лирик-фалсафий (жумладан, тасаввуфий) мазмундаги ғазал намуналари, яккахон хонанда ва чолғу ансамбли томонидан ижро этиладиган, йирик шаклдаги мусиқа жанри сифатида Покистон, Шим. Ҳиндистон, Банг-ладеш, Эрон, Афғонистон ва айрим араб мамлакатларида тарқалган. Куйлар диапазони кенглиги, оҳанг ва ритмик ривожининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Ғазал рага сингари кичик чолғувокал муқаддимаси билан бошланади, унда хонанда юқори пар-даларда ижро этиладиган айланма тузилмалар, глиссандо (сирғанувчи оҳанглар) ва б. услублардан фойдаланиб, асарнинг асосий товушқатори, шунингдек, бадиий ўзига хосли-гини намоё. ч этади. Чолғу ансамбли таркибида ситор, саранги, бансури най, танпура, фисгармония ва табла (ёки фақат сисгармония ва табла) чолғулари қўлланади. Ғазал урду, ҳинд, форс, панжоб, гужарот ва б. тилларда куйланиб, унда Хусрав Деҳлавий, Кабир, Сурдас, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Файз Аҳмад Файз каби шоирларнинг шеърлари асосий ўрин тутади. 20-а. да Ғазалнинг замонавий шакллари ривож топиб, улар концерт дастурлари (Меҳди Ҳасан, Рошан Ара бегим, Баре Ғулом Али Хон, Рамзан Хон ва б.), кино мусиқаси (Лата Мангешкар, Муҳаммад Рафи ва б.)да кенг ижро этилмоқда.

Ад. Ҳайитметов А си,Т., 1961; Шайхзода М., кининг султони, Асарлар, 4-ж., Т., 1972; Носиров О., Ўзбек адабиётида газал, Т., 1972; Орзибеков Р., Ўзбек лирик поэзиясида ғазал ва мусаммат, Т., 1976; Носиров О., жамоло в С ., 3 и ё – виддинов М., Ўзбек классик шеърияти жанрлари, Т., 1979; Валихонов А., Ғазал нафосати. Т., 1985.

Эргаш Очилов, Муҳиддин Носиров.

Loading...