ҒАЗАЛКЕНТ АКЦИЯДОРЛИК ФИРМАСИ

«ҒАЗАЛКЕНТ» АКЦИЯДОРЛИК ФИРМАСИ — озиқ-овқат саноатининг йирик корхонаси. «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг» компанияси таркибида. Асосан, мева ва сабзавотлар асосида юқори сифатли болалар таомларини и. ч. га ихтисослашган. Томат пастаси, узум шарбати, мева бўтқалари ва пектинли ичимликлар, турли консервалар, маринадланган сабзавотлар ишлаб чиқаради. 3-д қурилиши 1942 й. да эваку-ация қилинган Грозний консерва з-ди ускуналари базасида 1943 й. да бошланган. 1956—75 й. ларда Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати вазирлиги, 1975—91 й. ларда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» агросаноат уюшмаси таркибида фаолият кўрсатди. 1991 й. дан ижара, 1994 й. да жамоа корхонасига айлантирилди. 1996 й. да Италиянинг «САСИБ ФУД» фирмаси билан ҳамкорликда соатига 3 т помидорни қайта ишлайдиган томат пастаси линияси ўрна-тилди ва экспортга маҳсулот чиқара бошлади. 1998 й. дан «Болалар таомлари холдинг» компаниясининг шўъба корхонаси — очиқ турдаги «Ғазалкент» акциядорлик фирмаси.

1998 й. дан Американинг «Тексуна Интернейшнл ЛТД» фирмаси билан ҳамкорликда қиёмли ва мева бўтқали олма, шафтоли, ўрик бўлаклари консерваларини ишлаб чиқарадиган, қуввати соатига 3 т бўлган янги цех ишга туширилди.

Loading...