ҒАЗАЛКЕНТ ГИДРОУЗЕЛИ

ҒАЗАЛКЕНТ ГИДРОУЗЕЛИ — Чир чиқ дарёсидаги гидротехника иншооти. 1940 й. да қурилган. Тўғоннинг умумий уз. 544 м. Тўғон остонаси дарё ўзанидан 1,5 м юқорида қурилган. Тўғон 115° бурчак остида қурилган тўсиқли ва тупроқли қисмлан иборат. Тўсикли қисмининг уз. 94 м; ҳар қайсисининг эни 14 м дан бўлган 5 дарвозадан иборат. Тўғон дарвозалари тўлиқ очилганда секундига 2300 м3 сув ўтади. Унинг ўнг қисмида Товоқсой ГЭС каналига сув чиқаргич — ростлагич қурилган. Ростлагичнинг максимал сув сарфи 260 м’/сек. Каналга кетадиган сувдаги оқизиқларни ушлаб қолиш учун унинг бош қисмига 125,8×130 м ўлчамли 6 камерали тиндиргич қурилган. Тўғон остонаси 2 поғонали бўлиб, юқориги поғона очилса, тиндиргичга қуйилади, пастки поғона очилса, тиндиргичга йиғилиб қолган оқизиқ чўкин-дилар ўлчами 1,7×3,5 м ли 6 та махсус туйнук орқали уз. 300 м, эни 10 м, қиялиги 0,005 бўлган каналга чиқариб ташланади. Сувнинг тезлиги 7 — 9 м/сек. бўлганда туйнуклар секундига 280 м3 сув ўтказади. Тўғонда дарёда сузиб келадиган муз парчаларини ўтка-зиб юбориш учун бал. 7 м ли дарвоза бор. Тупроқли тўғон тўсиқли тўғоннинг давоми бўлиб, уз. 450 м. Тўғоннинг чап қисмида янги каналга сув чиқарувчи ростлагич қурилган. Ростлагичнинг максимал сув сарфи секундига 2,5 м3. Дар-ёнинг чап қирғоғига дамба ва тўсиқлар қурилган (қ. Ғазалкент ГЭС).

Loading...