ҒАЗАЛКЕНТ ТОШГА ИШЛОВ БЕРИШ КОМБИНАТИ АКЦИЯ-ДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ҒАЗАЛКЕНТ ТОШГА ИШЛОВ БЕРИШ КОМБИНАТИ» АКЦИЯ-ДОРЛИК ЖАМИЯТИ — табиий тошлардан қурилишда ишлатиладиган қоплама пардозлаш плиталари ишлаб чиқарадиган йирик корхона. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси таркибига киради. Тошкент вилояти Бўстон-лиқ туманидаги Ғазалкент ш. да жойлашган. 1946 й. да биринчи цех қурилиб, маҳсулот бера бошлаган. 1970 й. 5 июлда замонавий к-т комплекси ишга туширилган. 1994й. дан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Оқсоқота мармарини қазиб олади ва Севасой, Кўксарой, Лангар, Мискинсой гранити, Беловти габбросидан ва Оқсоқота мармаридан турли хил ўлчамдаги плиталар ишлаб чиқаради. Корхонанинг йиллик гранит плиталари и. ч. қуввати 60 минг м2. 1999 й. дан Италиянинг «Бретон» фирмаси дастгоҳлари билан жиҳозланган. Корхонада ишлаб чиқарилган гранит плиталари Тошкент ш. да Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театри, Фарғона ш. да Фарғоний мақбараси, Самарқанд ш. да Амир Темур мажмуаси, Термиз ш. да ат-Термизий мажмуаси, Тошкент ш. да Олий Мажлис биноси, метрополитен қурилишларида ишлатилган. Корхонада ишлаб чиқарилган гранит маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Украинага экспорт қилинади. Москва ш. да корхонанинг савдо уйи очилган.

Loading...