ҒАЗАЛКЕНТ

ҒАЗАЛКЕНТТошкент вилояти Бўстонлиқ туманиааги шаҳар (1964 й. дан), туман маркази. Т. й. станцияси. Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида, Тошкент ш. дан 58 км шим.-шарқда, Оқсоқота сойининг Чирчиқ дарёсига қуйилиш жойида, ўртача 700 м баландликда, сейсмик зонада жойлашган (8—9 балл). Аҳолиси 20,7 минг киши (2004). Ғазалкент топоними проф. Ҳ. Ҳасановнинг фикрича, ғизол (оҳу) сўзидан таркиб топган. Шаҳар 1932 й. да Чир-чиқ ГЭС лар каскади бош иншооти қурувчиларининг шаҳарчаси сифатида бунёд этилган. Ғазалкентда қандолатчилик ф-каси, мева-консерва, мева шарбати ва ҳ. к. ишлаб чиқарувчи «Ғазалкент» озиқовқат корхонаси, вино к-ти, сут-ёғ, ойнашиша з-длари, йўл-қурилиш ва созлаш корхоналари, металлсозлик, қурилиш материаллари, тошга ишлов бериш к-тлари, автокорхона, деҳқон бозори бор. «Конмит» ва «Конвин» қўшма корхоналари фаолият кўрсатади. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежи, академик лицей, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, «Ёшлар маркази», стадион ва б. спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, туғ-руқхона, поликлиника, сил касалликлари диспансери ва б. тиббий муасса-салар, болалар ва катталар санаторийлари, дам олиш уйлари аҳолига хизмат кўрсатади. Ғазалкентдан Тошкент, Чирчиқ ш. ларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тошкент — Чорвоқ электрлаштирилган т. й. шаҳар ёнидан ўтади.

Loading...