ҒАЗАЛКЕНТ ВИНО КОМБИНАТИ

ҒАЗАЛКЕНТ ВИНО КОМБИНАТИвино саноатининг йирик корхонаси. Узум виноси, арақ, ликёрарақ маҳсулотлари ишлаб чиқаради. «Ўзмевасаб-завотузумсаноатхолдинг» компанияси таркибида. 1953 й. «Янги йўл» артели (1930) қошида вино з-ди сифатида ташкил қилинган. 1981 й. дан мустақил вино з-ди. (1956—81 й. ларда «Тошкентвино» комбинати филиали). 1986 й. да з-д Ғазалкент ижара-тажриба озиқ-овқат комбинатига айлантирилди. 1997 й. да к-т негизида «Конвин» Ўзбекистон—Америка қўшма корхонаси ташкил топди. И. ч. жараёнида маркали оқ ва қизил винолар тайёрлашда янги икки босқичли бижғитиш технологи-ясидан фойдаланилади. Корхонада «Оқтош», «Сижжак», «Ўзбекистон портвейни», «Наврўз», «Хумсон», «Кагор», «Алеатико» винолари, «Чат-қол», «Чимён», «Принц», «Славная», «Истоки Чаткала», «Голд Стар» арақлари ва «Ўзбекистон», «Хумор», «Ар-сенал», «Горняк», «Конвин», «Элегия» ликёр-арақ маҳсулотлари тайёрланади. 2004 й. да 1,3 минг дал вино ва 179,7 минг дал арақликёр маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Маҳсулотлари чет элларга (Япония, АҚШ, Франция) экспорт қилинади.

Loading...