ҒАЗНАВИЙЛАР

ҒАЗНАВИЙЛАР — Хуросон, Шим. Ҳиндистон ҳамда қисман Мовароун-наҳр ва Хоразмда ҳукмронлик қилган туркий сулола (962—1186). Ғазнавийлар давлатшт бошқарган. Сулолага сомонийлар лашкарбошиси Аттегин асос солган. Сулола номи давлат пойтахти Ғазна ш. дан олинган.

Сомонийлар даврида мамлакатнинг сиёсий ҳаёти ва ҳарбий қўшинда турк ғуломлари катта ролъ ўйнаган. Сомоний амирлари кўплаб турк ғуломларини салтанатга қилган хизматлари эва-зига сийлаб, уларни турли вилоятларга ноиб қилиб тайинлашган. Иқтидорли лашкарбоши Алптегин Ғазна ва Кобул вилоятларини 962 й. дан мустақил бошқаришга интилган. Алптегиннинг ўлими (963) дан сўнг ўғли Исҳоқ ва ғуломи Билгатегин, шунингдек, Пиритегин ҳукмронлик қилган давр (963—977 й. лар)да Ғазнавийлар мулки кенгаймай турган. Алптегиннинг куёви ва собиқ ғуломи Сабуктегин ҳукмронлиги даврида (977—997) эса Ғазнавийлар сулоласи мустақил сиёсий куч сифатида Сомонийлар томонидан эътироф этилган. Сулола шуҳратини Сабуктегиннинг ўғли маҳмуд Ғазнавий энг юқори чўққига кўтарган. Сулола ҳукмдорлари аввал амир, сўнгра султон (Маҳмуд Ғазнавийдан бошлаб) ва шоҳ (Баҳромшоҳдан бошлаб) деб аталганлар. Ғазнавийлар ҳукмдорлари қуйидагилардан иборат бўлган: Алпте-гин (962-963), Исҳоқ (963-966), Бил-гатегин (966— 972), Пиритегин (972 — 977), Сабуктегин (977—997), Исмоил (997-998), Маҳмуд Ғазнавий (998-1030), Муҳаммад (1030), Масъуд Ғаз-навий (1030-41), Мавдуд (1041-48), Масъуд 11 (1048), Али Абул Ҳасан (1048-49), Абдур Рашид (104953). Тўғрул (1053), Фаррухзод (1053-59), Иброҳим (1059-99), Масъуд III (10991114), Шерзод (1114-15), Арслон (111518), Баҳромшоҳ (1118-52), Хус-равшоҳ (1152—60), Хусрав Малик (1160—86) (яна қ. Ғазнавийлар давлати).

Ад.: Босворт К. Э., Мусульманские иииастии, М., 1971; Стэнли Лэн-Пуль, Мусульманские династии, М.-Т.-Бишкек, 1996.

Loading...