ҒАЗЗА

ҒАЗЗА, Ғ а з о — Ўрта денгизнинг шарқий соҳилидаги қад. шаҳар. Ўрта асрларда Араб халифалиги таркибига кирган. Кейинроқ мисрликлар қўл остига ўтган. 16-а. бошидан 1917 й. гача Усмонли турклар империяси, 1920—47 й. ларда инглизларнинг Фаластин мандати таркибида. БМТнинг 1947 й. 29 нояб. даги қарорига мувофиқ Ғазза ва унинг атрофидаги ҳудудлар араб давлати таркибига киритилди. 1948—49 й. лардаги араб-исроил урушидан сўнг Ғазза сектори (майд. 258 км2) Миср бошқаруви остига ўтди. 1967 й. июнда Исроил қўшинлари томонидан босиб олинди. 1994 й. дан Фаластин мухторияти таркибида.

Loading...