ҒИЖДУВОН ЖАНГИ

ҒИЖДУВОН ЖАНГИ — Убайдуллахон, Бобур ва Эрон қизилбошлилари қўшини ўртасида бўлган жанг (1512 й. 24 нояб.). Кў. ш Мсиик . ждагшаш галабалан кейин Убайдуллахон Бухоро ва Самарқандни эгаллайди. Бироқ, Эрон шоҳн Исмопл I Сафавий юборган Нажми Сонпй бошчилн-. гидаги 60 минг кишилик сафавийлар қўшинига суянган Бобур 1512 й. кузида Ғузор ва Қаршини эгалдапди (қ. Қарши мудофааси).

Наж. ми Соний қўшини бу паптда Ғиждунонни қамал қплишга киришади. Убайдуллахон ва Жонибек Султон Карманага. Кўчкунчихон ва темур Султон Миёнқолга чекиниб. ҳал қилувчи жангга тайёргарлик куришган. Туркистон ш. дап етиб келган Убайдуллахоннинг пири ва устози Мир Араб унга жанг олдидан кўрсат-малар бериб ва қўшинини руҳланти-риб, Ғиждувон устига бошлайди. Султонлар қўшини етиб келмасдан олдин, Ғиждувондаги оз сонли мудо-фаачилар қалъадан чиқиб, лушман қўгшини билан аҳён-аҳёнда жангга кириб туришган. Бироқ ҳарбий режани пухта амалга ошпрган Убайдуллахон ўзининг оз сонли ҳарбий дастаси билан ҳижрий 918 й. 3-рамазонда якшанба куни (1512 й. 24 нояб.) да Ғиждувон яқинидаги Заронгари қишлоғида Нажми Соний қўшини устига тўсатдан ҳужум қилган. Ғиждувон жангида Убайдуллахон бошчилигидаги қўшин Нажми Соний ва Бобур раҳбарлигидаги ҳарбий кучларни «тўлғама» усулида енгган. Нажми Соний ҳагто кийимини кийишга ҳа. м улгурмай отта ўтириб қочаётганида Убайдуллахон жангчилари томонидан ўраб олинган ва ўлди-рилган. Бобур эса Хуросонга кетишга мажбур бўлади. Кўп сонли қизилбошлилар қушпнидан (тахм. 60 минг киши) фақат оз сонли шиаларгина Эронга қайтишган.

Манба: Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири аҳбоб, Т.. 1993: Заҳирпддин Муҳаммад Бобур, Бобурнома. Т.. 2002.

Ад.: История Ўзбекисгана (XVI — первая половина XIX века) т. З, Т.. 1993.

Қаҳрамон Ражабов.

Loading...