ҒИЖЖАКДОШЛАР

ҒИЖЖАКДОШЛАР — ғижжакнамолар қабиласига мансуб оила. Асосан, кўп йиллик илдизпояли ўтлардан иборат. Ер юзида 2 туркумга кирадиган 100 га яқин тури тарқалган. Ўзбекистонда Ғижжакдошларнинг ғижжак (Ро1ато§е1оп Г..) туркумига кирувчи 11 тури ўсади. Поялари шохланган. Барглари ингич-ка, қалами, наштарсимон, уз. 1,5 см дан 50 см гача. Гуллари майда, кўримсиз, 2 жинсли, гулқўрғони йўқ. Чангчи ва уруғчилари 4 тадан. Май—сент. да гуллаб мева беради. Меваси ёнғоқчасимон.

Loading...