ҒИШТ

ҒИШТқурилиш материали; тўғри бурчакли параллелепипед кўринишидаги сунъий тош. Табиий ва сунъий (минерал) материаллардан тайёрланади. Хом ва пишиқ турларга бўлинади. Хом Ғишт табиий шароитда қуритилади. Пишиқ Ғиштни тайёрлашнинг «ҳўл» ва «ярим қуруқ» усуллари бор. Оддий пишиқ Ғиштни «ҳўл» усулда тайёрлаш учун соғтупроқдан лой тайёрланади, яхшилаб пишитилади, қолипланади, қуритилади ва хумдонда пиширилади. «Ярим қуруқ» усулга кўра, 8—10% намлиқдаги тупроқ мас-саси 120—150 кг/см2 босим остида пўлат қолипларда махсус прессларда прессланади, кейин 1000° га яқин т-рада айланма ёки туннель хумдонларда пиширилади. Бу усул Ғ. нинг ўлчамлари аниқ ва шакли тўғри бўли-шини таъминлайди. Сиқилишга мус-таҳкамлик чегараси бўйича Ғиштлар 5 маркага бўлинади: 150; 125; 100; 75; 50. «Ҳўл» усул бўйича тайёрланган Ғиштнинг ҳажмий оғирлиги ўртача 1700 кг/м\ «ярим қуруқ» усулда тайёрланган Ғишт ники эса 1900 кг/м3 ни ташкил этади. Ҳажмий оғирлиги 1400 кг/м3 дан кам бўлган енгил Ғиштлар ҳам бинокорликда кенг ишлатилади. сиқилишга мустаҳкамлик чегараси 50 — 100 кг/см2 ва ҳажмий оғирлиги 1000 — 1400 кг/м3 бўлган Ғиштлар иморатларнинг юк кўтарувчи деворларини тиклашда қўлланади. Сиқилишга мустаҳкамлик чегараси 35—50 кг/см2 ва ҳажмий оғирлиги 700—1000 кг/м3 бўлган енгил Ғиштлар оддий деворларда, иссиқ — совуқни ўтказмайдиган (изоляци-он) материал сифатида ҳамда синчли биноларда синчлар орасини тўлдиришда ишлатилади. Ҳажмий оғирлиги 500—700 кг/ м3 ва мустаҳкамлик чегараси паст (6—15 кг/см2) бўлган Ғиштлар қозон, қувур ва печларга қоплаш учун қўлланади.

Ғишт ларнинг ковакли, кўп тешикли, кислотага, ўтга чидамли махсус хиллари мавжуд. Силикат Ғиштлар ҳам ишлаб чиқарилади. Силикат Ғишт тайёрлаш учун кварц қуми (92—95%), оҳак (5—8%) ва сув аралашмасидан иборат масса юқори босим ва т-ра остида автоклавларда қотирилади. Силикат Ғишт сарғиш кулранг кўринишда бўлади. Унинг ҳажмий оғирлиги 1700 — 1900 кг/м\ Бундай Ғиштлар фуқаро ва саноат биноларининг юк кўтарувчи деворлари ва устунларини тиклашда ишлатилади. Силикат Ғиштлар намга, юқори т-ра (500° дан ортиқ) га унча чидамли бўлмагани учун печь ва мўриларда, пойдевор ва цоколларда ишлатилмайди.

Қад. ўзбек миллий меъморлигида квадрат шаклидаги (24x24x5 см) «му-сулмон» Ғ. лар кенг расм бўлган. Ўзбекистонда 19-а. 2-ярмидан тўртбурчак шаклли (28x13x7 см ва 37x23x9 см ўлчамли) «николай» Ғ. лари ишлатилган. Ҳозир асосан 25x12x6,5 см ўлчамли ва бир яримтали (25x12x8,8 см) пишиқ Ғишт ишлатилади.

Loading...