ҒИЁСИДДИН БОЛБОН

ҒИЁСИДДИН БОЛБОН, Улуғхон — ғуломлар сулоласидан бўлган Деҳли султони (1265 — 87). Дастлаб Шамсиддин Элтутмишнинт қули (ғуломи) бўлган, сўнгра иқтидорли саркарда даражасига кўтарилган. 1246—65 й. ларда султон Носириддин Маҳмуд даврида амалда ҳокимиятни бошқарган. Ауд, Бенгалия ва Пан-жоб ноиблари устидан ғалаба қозониб Шим. Ҳиндистоннинг бутун ҳудудини ўз ҳукмронлиги остига олган. Қўшиннинг жанговарлик салоҳиятини оширган. Ҳарбий хизмат мажбуриятини ўтамаган кўплаб заминдорларнинг мулкларини тортиб олган, бу билан ерларни давлат ихтиёрига ўтишини мустаҳкамлаган. Халқҳаракатларини бешафқат бостирган. 1286 й. Панжобга бостириб кирган мўгулларни қувиб юборган ва давлатнинг шим.-ғарбий чегараларини кўплаб қалъалар қурдириш йўли билан мустаҳкамлаган.

Prev Article

ҒАФУРОВ