ҒИЁСИДДИН ПИРШОҲ

ҒИЁСИДДИН ПИРШОҲ (? – 1229) — Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ўғли. Жалолиддин Мангубердининт укаси. 1217 й. Хоразмшоҳ Ғ. П. га Кермон, Кеш ва Макрон вилоятларини берган. Ғиёсиддин Пиршоҳ давлати ҳудудига мўғуллар 10 минг отлиқ қўшин билан ҳужум қилганда у қаршилик кўрсатмай Ироқни талон-тарож этилишига йўл қўйиб берган. Мўғуллар кетгандан сўнг, уларнинг ўрнига маҳаллий туркий амирлар мамлакатни ғорат қила бошлаганлар. Ғиёсиддин Пиршоҳ уларни тин-читиш учун турли ҳарбий даражалар бера бошлаган: амирни малик, маликни эса хон даражасига кўтарган. Ғиёсиддин Пиршоҳ давлат ишларига лаёқатсиз бўлиб, бу иш билан онаси Баклуё шуғулланган, шу сабабли у Туркон хотун каби Худованди Жаҳон лақабини олган. Раият салтанатдаги бебошлик, адолатсизликдан норози эди. Жалолиддин Ҳиндистондан қайтгач, булар барҳам топган.

Ғ. П. Жалолиддиннинг Грузияга қилган юришида (1225) қатнашиб қўшиннинг сўл қанотини бошқарган. 1227 й. мўғулларнинг Байжу нўён, Тайнал нўён ва б. раҳбарлигидаги қушини билан Исфаҳон яқинида бўлган жангда Ғиёсиддин Пиршоҳ хиёнаткорона равишда ўзига тегишли аскарлар ва Жалолиддиннинг Жаҳон Паҳлавон элчи бошчилигидаги ҳарбий қисми билан жанг майдонини тарк этган. Ғ. П. Ҳузистонга йўл олиб, у ердан халифага элчи юбориб акасини тарк этгани, халифаликка қўшни бўлиб яшамоқчилигини билдирган. Ҳузистондан Аламут, сўнг Кермонга Бароқ ҳожиб ҳузурига қочган. Бароқ зўрлик билан Ғиёсиддин Пиршоҳнинг онасига уйланган, бир оздан кейин уларни ўзига нисбатан суиқасд қилишда айб-лаб онасини, вазир Карим аш-Шарқ ва Жаҳон Паҳлавон элчини қатл эттирган, Ғиёсиддин Пиршоҳни эса, қалъага қамаб қўйган.

Фахриддин Ҳасанов.

Loading...