ҒИЗОЛЛАР

ҒИЗОЛЛАР, оҳулар — қувушшохлилар оиласига мансуб сут эмизувчилар уруги. Уз. 85—170 см, яғринидан бал. 50—110 см, шохи эркаги ва урғочисида (жайраннинг урғочиси шохсиз) лирасимон, уз. 25 — 80 см. 12 (бошқа маълумотга қараганда 27 га яқин) тури бор. Африка, Ғарбий Осиё, Марказий, Ўрта ва Жан. Осиёда тарқалган. Чўл, дашт, ўрмон-дашт, текислик ва тоғли ҳудудларда (3.5 минг м баландликкача) яшайди. Ўзбекистонда 1 туржайран тарқалган. Ғизоллар сони камайиб кетган, бир қанча тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Prev Article

ҒИЗО

Next Article

ҒИШТ