ҒОР

ҒОР — Ер пўстининг юқори қатлам ларида вужудга келган бўшлиқлар. Ғорнинг вужудга келиши учун муайян шароит бўлиши лозим. Сувда осон эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, доломит, гипс) ва тузларнинг эриши ва ювнлиб кетиши ёки суффо-зия ва абразия оқибатида вужулга келади. Шунингдек, тектоник ёриқлар оқибатида, музликларнинг эриши ва б. ҳаракатлар натижасида ҳам ҳосил бўлади. Ғор катталиги ва чуқурлигига кўра хилма-хил. Ғор горизонтал ва вертикал ҳолатда бўлиши, узунлиги ҳа. м бир неча м дан юзлаб км га етиши мумкин. Баъзан кўп қаватли Ғорлар ҳам учрайди. Энг йирик Ғор карст ғорларидир. Ғор мураккаб йўлаклар ва заллардан иборат бўлиб. бир ёки бир нечта оғзи бўлиши мумкин. Оҳак-тош орасида пайдо бўлган карст Ғорда сталактит ва сталагмитлар, устунлар. тош пардалар бўлади. Ғор тубида дарё ва кўллар учрайди. Ғорнинг фаунаси ўзига хос. Дунёдаги энг йирик Ғор — Мамонт ғори, шунингдек, Франциядаги Пьер-Сен-Мартен ва Берже, АҚШдаги Карлсбад юрлари, Постойнс-ка-Яма ва б. Тош даврида ва ундан олдин ҳам ибтидоий одамлар Ғор ла яшаган, улар учун турар жой бўлиб хизмат қилган, мас. Тешиктош юри. Ўзбекистон тоғларида оҳактошнинг мавжудлиги Ғор ҳосил бўлишига кулайлик яра-тади: Амир Темур. Оламтош ғорлари ҳам катта Ғ. ҳисобланади. Ғорда ўша муҳитга мослашган турли ҳайвоилар (гор фаунаси) яшайди. Ғорни ғоршунослар (спелеология фани мутахассислари) ўрганади.