ҒЎССОЙ

ҒЎССОЙСамарқанд вилояти Ургут туманидаги сой. Уз. 18 км. Зараф-шон тизмасининг Чақиликалон тармоғидан Муринак довони яқинидан бошланади. Дарғом каналига бориб қўшиладиган Селхона (Мўминобод) сойига қуйилади. Қор, ёмғир, булоқ сувларидан тўйинади. Ғўссой ён-атрофидаги Чилдухтарон ва Чакчакидон ғорлари археологик аҳамиятга эга. Сой водийсида Ғўс, Сойғўс қишлоқлари жойлашган.

Loading...