ҒОВАСОЙ

ҒОВАСОЙНаманган вилоятидаги дарё. Чатқол тизмасининг жан. ён бағридан бошланади. Уз. 96 км. Ҳавзасининг майд. 657 км2. Оҳангарон пла-тосида чуқур дара ҳосил қилиб оқади. Ғова қишлоғи яқинида дарё суви ариқканалларга олинади, Сирдарёга етмасдан тоғ олди текисликларида тугайди. Дарё ҳавзасида (2600—2700 м баландликда) иккита кўл бўлиб, дарё сувининг бир қисми шу кўллардан чиқади. Ғовасойнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 6,3 м’/сек. Қор ва музлик сувларидан тўйинади. Дарё сувининг 21% ни сизот сувлар ташкил қилади. Вегетация даврида йиллик сув оқимининг 87% оқиб ўтади. Март — авг. ойларида суви кўпаяди. Ғовасой сувидан Наманган вилояти, Чуст ва Поп туманлари экин майдонлари суғорилади.

Prev Article

ҒОВАКЛИК

Next Article

ҒОЗСИМОНЛАР