ҒОЯ

ҒОЯ — инсон тафаккурида вужудга келадигая, жамият ва оламларни мақсал сари етаклайлиган фикр. Унда оламни билиш ва амалий ўзгартириш мак,садлари. у. тарга эришиш йўллари ва воситалари мужассам бўлали. Фатсафа тарихида Ғоя турли маъноларда кўлланган. Демокрит атомдарни. Пктюн модлий бўлмаган, конкрет карса ва ҳоди-салардан ташқарида бўлган идеат моҳиятни Ғоя деб ҳисоблаган. Форобий «фозил жамият», Навоий «адолатли жамият» Ғ. ларини илгари сурганлар. 17 – 18-а. ларда Ғоя тушунчаси билиш пазарияси билан боғлаб изоҳланган. Шу асосда Ғоя ларнинг келиб чиқиши, билишнинг гурли даражалари. шакллари билан атоқаси. умуман билиш жараёнила тутган ўрни масалалари таҳлил қилинган. Янги даврда \\. Кант Ғ. ларни ақт тушунчалари сифашда асослашга ҳаракат қилган. Фихте фикрича, Ғоя «мен» нинг мақсадидан иборат. Гегель фалсафасида Ғоя тараққиёт жараёнини ўзила тўла гавлапантирадиган моҳпят сифатида талқин этилган.

Тажриба натижатарп Ғояда умумлапгади ва шу маънола билим шаклига айланадм. Ғоя нарса ва ҳодисаларнинг фақат мавжуд хусусиятларини эмас, балки уларнинг ривожланиш тенденцияларини. келажакхаги ҳолатларини ҳам ифола этали. 1Ш пуқтаи назардан қараганда, Ғоя амалиётга жорий қилса бўладиган билимдан ибо-рат. Демак. Ғоя билиш ва амалий фаолият ўртасида фаол боғловчи ҳисоблапади ва у барча янги нарсаларни яратишнинг асосидир. Фанда эса Ғоя мавжуд били. мларни синтез қилиш, умумлаштириш ва қатъий тартибга солиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу, аввало, ҳар қандай тахминлар, тамойиллар ва тасаввурларни бирлаштириб, яхлит тизим ҳолига келтиради ва кашф этилаётган қонунлар, илмий назарияларнинг ўзагини ташкил этади.

Ғоя фалсафий тафаккур доирасида хилма-хил маъноларда талқин этилган тушунчалардан биридир. Бугунги кунда фалсафий тафаккур эришган натижаларга таяниб, Ғоянинг моҳия-ти, гносеологик мақоми тўғрисида муайян умумий хулосаларга келинган.

Илмий факт, муаммо, фараз, назария каби воқеликни акс эттириш, илмий билишнинг ўзига хос шакли, янги билим ва парадигма (система) сифатида чиқадиган Ғояда воқелик бундан кейин қай йўналишда ўрганилиши зарурлиги ҳақидаги кўрсатма, мақсад ботиний тарзда мужассамлашган бўлади ва шу туфайли у улкан йўналтирувчилик ролини ўтайди. Илмий Ғояга хос бўлган хусусиятлар қараб чиқилганда Ғоянинг тарихий тараққиётдаги ўрни янада ой-динлашади. Ҳар қандай Ғоя каби илмий Ғоя ҳам улкан йўналтирувчилик ролини ўтайди. Мас. атомларнинг мавжудлиги ҳақидаги Ғоя асрлар давомида илмий изланишларни уни топиш, хусусиятларини тадқиқ этиш, дунёнинг тузилишидаги ўрнини аниқлашга йўналтириб келди. Натижада атом кашф қилинди. Бу кашфиёт оламнинг тузилиши тўғрисидаги тасаввурларнинг бутунлай ўзгаришига олиб келди. Аммо илм-фан тараққиётида салбий из қолдирган ғайриилмий Ғоялар ҳам бўлган. Мас, ўз даврида кибернетика ва генетиканинг «сохта фан»лигини асослашга қаратилган Ғоянинг устувор бўлгани бу фанлар ривожини бир неча йилга орқага суриб юборди. Илмий Ғоялар тараққиёт омилига айланиши учун маълум шартшаро-ит бўлиши керак, яъни жамиятнинг умумий билим даражаси юзага келган янги билимни қабул қилишга тайёр бўлиши ҳамда уни текшириб кўриш, тасдиқлаш ёки инкор этиш имконияти — қуроллар, воситалар. молиявий ресурсларга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда у маълум маданий-маърифий ҳодиса сифатида қолиб кетади. Ғоянинг воқеликка мос келиши муҳимдир.

Ижтимоий Ғоя илмий Ғоядан фарқ қилиб, одамларни уюштирувчилик хусусиятига ҳам эга, шу билан бирга у жамият ҳаётига бевосита таъсир ўтказа олади. Бунда Ғоя ижобий ёки салбий роль ўйнаши мумкин. Ўзбекистонда мустақиллик даврида миллий истиқлол Ғ. си концепцияси ишлаб чиқилди.

Ғоя ният, режа маъноларини ҳам англатади.

Қиём Назаров.

Loading...