ҒОЗ

ҒОЗ, хонаки ғоз — ўрдаксимонлар оиласига мансуб парранда тури. Евросиёнинг тундра ва ўрмон тундра зонасида яшовчи кулранг Ғоз ларнинг уруғбоши ҳиеобланади. Ғоз ларҳез гўшти учун деярли барча мамлакатларда боқилади. Ғознинг тана тузилиши қайиқсимон, бўйни узун, оёқ бармоқтари сузувчи парда билан қўшилган. Тумшуғининг шакли ҳар хил: тўғри, қайрилгаи, чўққайган ва б. Айрим зогларининг тумшуғи устида дўмбоғи бор. Патларининг ранги оқ, кулранг, қўнғир, доғли ва б. Тумшуғи сарғишқизил. камдан-кам қора. Пат крплами тиғиз, совуқдан яхши ҳимоя қилади. Ғозлар бошқа хонаки паррандаларга нисбатан кечроқ (34—44 ҳафталигида) жинсий етилади. Хўжаликда 3—4 й. фойдаланилади (айрим ҳолларда 5 й.). Тўдада 3 — 4 макиёнга I эркак Ғоз қолдирилади. Макиёни 265—350 кунлигида иқлим шароитларига кўра (қишда, баҳорда) тухумга киради. Бир мавсумда 30 — 50 (100 тагача) дан кўп тухум қилади. Жўжаси 29—30 кунда тухумдан чиқади. Ғознинг хитой, кубань зотлари 1-йили фойдаланишда энг маҳсулдор ҳисобланади. Вояга етган эркак Ғоз ларнинг тирик вазни 5 — 8 (15), макиёнлариники 4—7 (12) кг гача. Яхши боқилнш Ғозлар 9 ойлигида (3.5 — 4,5 кг) гўштга сўйилади. Асосан, гўшти учун боқидади (гушти таркибида 16% оқеил, 35% га яқин ёғ бор). Гўшт ишлаб чиқариш учун йирик кулранг, кубань, холмогор, италия, рейн зотли Ғозлар боқилади. Пати ва момиғи саноат учун қимматли хом ашё (қайишқоқлиги, сув ўтказмаслиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, чидамлилиги ва б. туфайли). Ғозлар махсус фер-маларда боқилади. Ёш жўжалари гўшт учун 9 ҳафталигида сўйилади. Наслчилик тўдаларида катта ёшли Ғозлар бир й. да 130 кг тЎла қимматли аралаш ем билан боқилади. Бир суткада бир бош Ғ. учун озуқа раниони (г): дон — 150— 200, кунжара ва шрот — 15—20, кўк ва ширали озуқалар — 400—500. ўт уни — 20—30, ачитқи ем — 7—10, минерал озуқалар.

Айрим мамлакатларда (Венгрия. Польша, Франция ва б.) саноат паррандачилигида ланд, тулуза, италия. рейн, венгер зотли Ғозлар кўп боқилади.

Loading...