ҒЎЗА ПОЯ КУЯСИ

ҒЎЗА ПОЯ КУЯСИ (Р1а1уеёга уЦеИа Ь.) — ўйиққанотли куялар оиласига ман-суб тур. Капалакларининг қаноти ёйилганда 17 мм ча; олд қанотлари оч жигарранг, орқа қанотлари эса қўнғирроқ кулранг бўлиб, узун ҳошиялар 6-н ўралган. Қурти хира оқ рангда, уз. 11 мм ча, боши қорамтир, қалқони биринчи бўғимда. Ғумбаги жигарранг, танасининг охирги қисмида учи қай-рилган калта, йўғон тикани бор. зарарланган ўсимлик поясила қурт ҳолида қишлайди. Кеч экилиб, заифлашган ва ўсишдан орқада қолган ғўзалар-да, ёввойи гулхайри чакалакларида учрайди. Зараркунанда Ўрта Осиёда 2 бўғин беради. Биринчи бўғин ариқ бўйи ва дарё қирғоқларида ўсувчи гул-хайри поясининг учки қисмида ривожланади. Иккинчи бўғиннинг ривожланиши май—июль ойлари ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврига тўғри келади. Урғочиси ғўзанинг учки қисмларига биттадан тарқоқ ҳолда тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлари пояни тешиб (5 — 9 см гача) киради. Ўсимликнинг зарарланган учки қисми қурийди ва у шохлаб кетади. куялар, айниқса, ривожланишдан орқада қолган далаларга зарар етка-зади.

Кураш чоралари: куяларнинг биринчи бўғини ғумбакка айлангунга қадар атрофдаги гулхайриларни ўриб, ёқиб юбориш; тунламларга қарши қўлланадиган кимёвий воситалардан фойдаланиш.

Loading...