ҒЎЗА УЗУНТУМШУҚ ҚЎНҒИЗИ

ҒЎЗА УЗУНТУМШУҚ ҚЎНҒИЗИ, мексика ғўза узунбуруни (Апгпопотш §гапсН$ Воп.) — қаттиқ-қанотли (қўнғиз) лар туркумига ман-суб ҳашарот. АҚШ ва Марказий Аме-рикада тарқалган. Танасининг уз. 5,0 — 5,5 мм, ёш қўнғизлар сарғиш-қўнғирдан тўқ жигарранггача, ёши катталари эса асосан, қора тусда. Хартумчаси ингичка, ялтироқ, узун (узунлиги танасининг ярмигача), тухуми, личинкаси, ғумбаги оқ. Ғўзанинг хавфли зараркунандаси. Ўзбекистонда карантин объекти ҳисобланади.

Кураш чоралари: карантин.