ҒОЗОЁҚ

ҒОЗОЁҚ — соябонгуллилар оиласига мансуб икки йиллик ўтсимон ўсимлик тури. Бўйи 40—60 см, пояси ўрта қисмидан кенг рўваксимон шохланган. Япроқлари думалоқ-учбурчаксимон, уч бўлакли, бўлакчалари қалами наштарсимон, гуллари кўп нурли соябонларга йиғилган, соябончалари 10-12 гулли. Гултожлари оқ, май-июнь ойларида гуллаб, уруғлайди. Партов ерлар, ариқ, канал, дарё бўйларида ва боғларда, суғориладиган экинлар орасида ўсади.

Loading...