ҒУЛОМЛАР (араб. — бола, йигит, қул) — 1) ўрта асрларда мусулмон мамлакатларидаги қуллар;
2) Аббо-сийлар халифалигида халифа Маъмун даври (813—833) да чет эллардан сотиб олинган ёш қуллар (асо-сан, турклар)дан тузилган отлиқ гвардия (қ. Мамлуклар);
3) ўрта асрларда Усмонли турк империясит зодагонлар кўнгилли қўшинининг аскарлари;
4) Деҳли султонлигица турк қул навкарлари ҳамда улар орасидан чиққан Деҳли султонлари (1206-90).