ҒУЛОМОВ Саидаҳрор Саидаҳмедович

ҒУЛОМОВ Саидаҳрор Саидаҳмедович (1947.25.6, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), иқгисод фанлари д-ри (1981), проф. (1984). Тошкент халқ хўжалиги ин-тини тугатган (1969). 1974 й. дан бошлаб Тошкент халқ хўжалиги ин-ти иқтисодий кибернетика кафедрасида катта ўқитув-чи, доцент (1974 — 78), иқгисодий кибернетика ф-ти декани (1982-85), ўқув ишлари бўйича проректор (1985—88), инри (1988-98), Ўзбекистон ликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1998-2004). 2004 й. дан Тошкент иқтисодиёт ун-ти ректори. Илмий ишлари иқтисодий-математик усуллар ҳамда моделлаштириш, Ўзбекистон минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тизимли моделлаштириш, уларнинг табиий, ишлаб чиқариш ва интеллектуал потенциалидан самарали фойдаланишнинг методологик ва методик асосларини ишлаб чиқиш, бошқарувда компьютер тизимларидан фойдаланишнинг информацион ахборот таъминоти муаммолари, ўқув жараёни ва илмий тадқиқотлар учун янги педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш масалаларига бағишланган. 1-чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати (1992-96). «Дўстлик» ордени (1997) ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2000).

Ас: Иқтисодиёт тармоқлари моделлари, Т., 1991; Экономико-математические методн в системном анализе, Т., 1998; Межотрасле-вне модели экономики, Т., 1999; Ахборот тизимлари ва ахборот технологиялари, Т., 2000; Рнночная экономика и информатизация обшества, Т., 2001.

Loading...