ҒУНАЖИН

ҒУНАЖИН — 2 ёшдан ошган урғочи қорамол. Таналар зоти ва ўсишига қараб биринчи бор қочиришга қўйилади ва бўғозлик муддати 6 ойга етганда Ғунажин гуруҳига киритилади. Ғунажинлар бўғозлик даврида тўйимли ва сифатли озуқалар, макро – ва микро-элементлар, минерал озуқали қўшимчалар билан боқилади ва парваришланади. Қишки ёки ёзги рацион тўйимлилиги 8,5—9 озуқа бирлигига, қуруқ модда 8 — 10 кг, ҳазм бўладиган протеин 800—900 г га етказилади. Бундай парвариш Ғунажиннинг соғлом ўсиши ва ҳомиланинг нормал ривожланишини таъминлайди. Туғишига 10 кун қолганда рациондаги ширали ва концентрат озуқалар миқдори 50% га камайтирилади, туғиши назоратга олинади ҳамда унинг бузоқлашида биринчи ёрдам кўрсатилади.

Prev Article

ҒУЛОМОВ

Next Article

ҒУРБАТ