ҒУРИЙЛАР

ҒУРИЙЛАРСурийлар хонадонига мансуб Ғур султонлари сулоласи (1148 — 1206). Ака-ука Ғиёсиддин Муҳаммад (1162—1203) ва Шиҳобиддин (Муъизиддин ёхуд Муҳаммад Ғурий; 1203 — 06) даврида Ғурийлар ҳозирги Афғонистоннинг деярли барча ҳудудини, шунингдек, Ҳиндистоннинг Синд, Панжоб, Банорас ва б. вилоят ва шаҳарларини босиб олган. Ғурийлар давлатининг маркази Ғур вилояти, пойтахт шаҳарлари ферузкўҳ ва Ғазни бўлган. Хоразмшоҳлар давлати билан курашга киришган Ғурийлар тор-мор келтирилган, уларнинг давлати эса парчаланиб кетган (1206).

Loading...