ҒУРРА ЯСАРЛАР

ҒУРРА ЯСАРЛАР, ёнғоқясарлар, пиндиқчилар — пардақанотлиларта мансуб кенжа туркум. Уз., одатда, 1—5 мм, шох-думлилар қуртида паразитлик қиладиган ибалия уруғи турларининг уз. 25 мм гача. 1900 га яқин тури бор; асосан, Шим. ярим шарда тарқалган. Кўпчилик турлари икки қанотлилар қуртлари ва пупарийсида паразит, айримлари афидид яйдоқчиларнинг иккиламчи паразити. Иккиламчи ўсимликхўр турлари эман, наъматак ва б. раънодошларда қизғиш рангли бўртмалар (ғурралар) ҳосил қилади (номи шундан). Ғурра ичида уларнинг қуртлари ривожланади.

Prev Article

ҒУНЧА

Next Article

ҒУСЛ