ҒУРРАКЛАР

ҒУРРАКЛАРкаптарсимонлар туркумига мансуб бир неча тур қушларнинг умумий номи. Танаси 14—30 см. Ялтирамайди, томоғида қора доғлар бор. Думи узун. Ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда бир уруғга ман-суб 4 тури (қумри, оддий ғуррак, тоғ ғурраги, мусича) учрайди. Дарахт, бута ва бинолар пештоғига уя ясайди. Йилда 2—3 марта ва ундан ҳам кўп 2 тадан тухум қўяди. Тухумларини нари ва модаси навбат билан 13—14 кун босади. Ғурраклар, асосан, донлар билан озиқланади. Айрим турлари ов объекти ҳисобланади.