ҒУРУМСАРОЙ ЖАНГИ

ҒУРУМСАРОЙ ЖАНГИТошкент ҳокими Юнусхўжа билан Қўқон хони Олимхон қўшинлари ўртасида бўлган жанг (1803). Юнусхўжа фарғонани босиб олиш мақсадида ҳарбий юриш қилган. У Қўқон аҳолиси ва қўшинининг ёрдамига кўз тиккан эди. Олимхоннинг буйруғига кўра, Хўжанд ҳокими Ражаб қушбеги ўз қўшини билан Сирдарёнинг ўнг соҳи-лига ўтган ва тунда Самғар ва Қами-шқўрғон орқали ўтиб эртаси куни Ғурумсаройга етиб келган. Бу ерга Юнусхўжа қўшини довонни четлаб ўтиб Чодак йўли орқали келган, айни вақтда Сирдарёнинг сўл қирғоғида Ғурумсаройнинг қаршисида Олимхоннинг илғор ҳарбий қисми пайдо бўлган. Ражаб қушбеги Қўқоннинг оқ яловини кўтарган отлиқ туғбеги атрофига 50 та ўқчини жойлаштириб, Юнусхўжа отлиқларининг яловга қилган ҳужумини қайтарган. Ражаб қушбеги отлиқларининг қарши ҳужуми рақиб қўшини сафларини тўзитиб юборган, натижада Юнусхўжа мағлу-биятга учраган. Юнусхўжа жанг май-донини ташлаб қочган. Олимхон катта ўлжа ва кўплаб асирларни қўлга киритган.

Loading...