ҒУЗОР

ҒУЗОРҚашқадарё вилояти Ғузор туманидаги шаҳар (1977 й. дан), туман маркази. Яқин т. й. стацияси Ғузор (3 км). Вилоят маркази (Қарши ш.) дан 58 км жан.-шарқда. Аҳолиси 22,3 минг киши (2005). Пахта тозалаш. қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш, таъмирлаш, қурилиш, «Шўр-тангаз» унитар шўъба, «Шўртангаз-кимё» саноат корхоналари, нон к-ти, автокорхона, МТП, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, автовокзал, автокемпинг, деҳқон бозори ва б. ишлаб турибди.

Умумий таълим мактаблари, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари бор. Туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Ғузор ёнидан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Ғузордан Қарши, Самарқанд ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.

Loading...