ҒУЗОРДАРЁ

ҒУЗОРДАРЁҚашқадарё вилоятидаги дарё. Қашқадарёнинг чап ирмоғи. Уз. 86 км. Ҳавзасининг майд. 3170 км2. Сув йиғилиш майдонининг ўртача баландлиги 1532 м. Ҳисор тизмасининг шим. гарбий ён бағридан бошланадиган Катта Ўрадарё ва Кичик Урадарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Тоғлардан оқиб чиққач, текисликдан оқиб Қашқадарёга қуйилади.

Ўртача йиллик сув сарфи 5,9 м:’/сек. Энг кўп сув сарфи 15,9 м3/сек., энг кам сув сарфи 0,31 мУсек. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Энг кўп сув сарфи апр. да (22,5%), энг кам сув сарфи сент. да (3,6%) кузатилади. Ғузордарёнинг юқори қисмида Пачкамар сув омбори барпо қилинган ҳамда дарёдан ирригацион каналлар чиқарилган. Суви, асосан, экин майдонларини суғоришга сарф бўлади.

Loading...