Ҳ

Ҳ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз бешинчи ҳарфи. Бўғизда ҳосил бўлувчи, сирғалувчи, жарангсиз ундошни ифодалайди. Қўлланишига кўра, унча фаол эмас, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёзилади. Сўзнинг боши (ҳавас, ҳимоя, ҳунар), ўртаси (аҳвол, моҳир, қаҳрамон) ва охири (гувоҳ, Оллоҳ, сулҳ)да ҳар қандай товуш-ҳарф билан ёнма-ён кела олади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган бир қанча ёзувларда (авесто, суғд, араб, лотин каби) ўзига хос белги-шаклларга эга.

Loading...