ҲАББУЛ-МУЛУК

ҲАББУЛ-МУЛУК, ҳаббул-малик (Сго1оп) — сутламадошларга мансуб бир уйли бута ёки кичик дарахтлар туркуми. Иккала ярим шарнинг тро-пик ва субтропик ўрмонларида, асосан, Америкада 700 га яқин тури тарқалган. Бўйи 4—6 м гача (айрим ҳолларда ўт), барглари кетма-кет жойлашган, тишли, эгилган, кўпроқ кулранг-яшил ёки ялтироқ. Гуллари яшилроқ, бошоқчага йиғилган, бир ёки икки жинсли. Меваси чаноқ. Жан.Шарқий Осиёда ўсадиган, Шрилан-ка, Филиппин ва б. тропик мамлакатларда экиладиган С. И§1шт тури кичик дарахт ёки бута, уруғида 50% гача тиббиётда ишлатиладиган кротон ёғи бор. Уруғи заҳарли. Х-М. нинг С. е1и1епа ва С. саксагШа турлари пўстлоғида хушбўй, аччиқ доривор каскарилла моддаси мавжуд. Ундан ликер и. ч. ва тамакини ферментациялашда фойдаланилади. Кўпгина турларининг смолали шарбати заҳарли; айрим турларининг шар-батидан лок олинади.

Loading...