ҲАБИБ САЪДУЛЛА (тахаллуси; асл номи Саъдуллаев Ҳабибулла) (1942.5.4, Наманган) — Ўзбекистон халқ шоири (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). Тошкент унтининг журналистика ф-тини тугатган (1971). «Муштум» жур. да мусаҳҳиҳ (1966—67), мактаб ўқув-чилари газ. да адабий ходим (1967—68), «Наманган ҳақиқати» газ. да бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари (1968 — 73), Наманган вилоят Ёзувчилар уюшмасида раис (1973—90), вилоят Маданият ишлари бошқармасида бошлиқ (1990—98). Дастлабки шеърлар тўплами — «Океандан шабада» (Усмон темур билан ҳамкорликда, 1969). Шундан сўнг Ҳабиб Саъдулланинг «Баҳор билан суҳбат» (1975), «Мулоқот» (1979), «Яна остонангда» (1982), «Эҳтиром» (1984), «Боғлар юртин боласимиз» (1988), «Тазарру», «Кўчамдан жонон ўтганда» (1992), «Косонсой карвонлари» (1993), «Учқўрғоннинг уч хирмони» (1996), «Рамазон муножоти» (1997), «Нур қадри» (1998) шеърий китоблари нашр этилган. Ҳабиб Саъдулла шеърларида ўзи мансуб бўлган авлоднинг ўзгариб бораетган воқеликдан олган таассуротлари ва шу воқеликка муносабати ўз ифодасини топган. Шоирнинг уруш мавзусига бағишланган «Туғилган йилим», «Онаизор» ва «Тирик қурбонлар» достонлари автобиографик хусусиятга эга. Бундан ташқари, Ҳабиб Саъдулла «Усмон атлас», «Замин садоси», «Еттинчи қитьа», «Эътиқод», «Чуст ривояти», «Адиб тақдири», «Жароҳат» сингари достонларни ҳам ёзган. Ҳабиб Саъдулланинг «Юсуф ва Зулайҳо» (1975), «Меҳр қуёши» (1985) драмалари ва «Раҳмат, иғвогар» (1989) комедияси вилоят театрида саҳналаштирилган. «Эл-юрт хурмати» ордени билан мукофотланган (2003).
Ас: Танланган асарлар, 2 ж. ли, Т., 2002. Ад.: Худойбердиев Э., Ҳабиб Саъдулла, Т., 2004.