ҲАБИБ

ҲАБИБ Асадулло (1941, Маймана ш.) — афғон ёзувчиси, адабиётшунос. 70 — 80-й. лар дари адабиётида вужудга келган «Янги шеър» оқимининг таниқли намояндаларидан. Кобул ун-тининг адабиёт ф-тини тугатган (1961). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Уч мардикор» (1966). Асарларининг асосий мавзуси оддий меҳнаткашларнинг оғир ҳаёти ҳақида. Илмий ишлари мумтоз ва ҳоз. замон дари адабиёти тарихига бағишланган. «Оқбадан» (ёки «Ойдин», 1965), «Кишанларни пар-чаловчилар» (1975), «Тун ва қамчин» (1978), «Оқшом ила дийдор» (1982), «Қизил мактуб» (1983), «Ўроқлар ва қўллар» (1983— 84), «Зулмат билан видолашув» (1985), «Сўнгги орзу» (1986) ва б. асарлар муаллифи.

Ас: Ойдин, Т., 1982.