ҲАБИБИЙ

ҲАБИБИЙ (тахаллуси; асл номи Абдулхолиқ Охунзода ўғли) (1910, Қандаҳор ш. — 1984, Кобул) — афғон адабиётшуноси. Афғон-пушту тили ва адабиётининг йирик тадқиқотчиси. Кобул унтида проф. Ҳабибий пушту тили ва адабиётининг қад. даврларидан то 20-а. охирларигача бўлган тараққиёт босқичлари, қад. афғон ёзма ёдгорликлари. умуман пуштунларнинг маданияти, фольклори, тарихий тараққиёти, мумтоз ва ҳоз. замон адабиёти, ундаги бадиий-услубий йўналишлар, шунингдек, Афғонистоннинг тарихига оид пушту, дари, урду ва араб тилларида ёзилган китоб. рисола ва муаммоли масалаларга бағишланган мақолалар, дарслик ва ўқув қўлланмалари муаллифи. 40-й. ларда афғоншуносликда илк бор 2 ж. ли пушту адабиёти тарихининг 1-жилдини ёзган ва уни нашрга тай-ёрлаган. Кейинчалик Ҳабибий 3 жилдли «Афғонистон адабиёти тарихи», 2 жилдли «Афғонистон тарихи» (дари тилида) китобини яратган. Пуштунларнинг қад. адабий-тарихий ёзма ёдгорлиги — «Яширин хазина» кито-бини топиб, илмий шарҳ ва тадқиқий материаллар билан дари тилида нашр қилдирган. Ҳабибийнинг тарихий ва ватанпарварлик мавзуидаги шеър, ҳикоя, қисса ва драматик асарлари ҳам бор («Фидокорлик», «Тўрпэкэй» ва б.).

Loading...