ҲАБИБУЛЛО

ҲАБИБУЛЛО (тахм. 1872-1919.20.2, Жалолобод яқинида) — Афғонистон амири (1901 й. дан). Ҳокимиятининг дастлабки даврида ватанпарвар кучлар таъсирида ислоҳотлар ўтказишга (марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни ривожлантириш, дунёвий таълимни жорий қилиш ва б.), мамлакатни Англиядан қарамлигини заифлаштиришга ҳаракат қилган. 1905 й. амир Абдураҳмон томонидан имзоланган инглиз-афғон битимини тан олган. Англия ва ички реакцион кучлар тазйиқи остида 1919 й. ёш афғонларта қарши чиққан; уларнинг кўпчилиги қамоққа олинган ва қатл этилган. 1-жаҳон уруши йилларида Гер-маниянинг гюкгижлашига қарамай Ҳабибулло бетарафлик сиёсатини тутган. Ҳаётининг охирида инглизпараст сиёсат юргизиб, Афғонистонда озодлик ҳаракатининг ўсишига тўганоқ бўлган. Саройдаги фитна натижасида ўлдирилган.

Loading...