ҲАФИЗОВ

ҲАФИЗОВ Иброҳим (1870-1940) – бухоролик меъмор. Ҳунарни отаси билан бирга ишлаб, уста Халилга шогирд тушиб (1880—88) ўрганган. 1888 й. дан мустақил уста. Ҳафизов муқарнасли шарафа ва намоёнларга ҳандасий ва ислимий услубида нақш ишлаш санъатини пухта эгаллаган. Қўшмадраса яқинидаги Қози Бақохон уйи, Карманадаги Абдулаҳадхон саройи, Сарим Султон, Хайро-бод, Чорбоғ Чаримгари, Чорбоғгул саройлари ва уйларини қуришда қатнашган. Хон саройида гилкорлик қилган. Арк саройини қайта тиклашда, Бухоро ш. дан Ситораи Моҳи Хосагача бўлган йўлга тош ётқизишда, фка қуришда (1928 — 34) ва б. да иштирок этган. Ҳафизовнинг 100 дан ортиқ лойиҳалари Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.

Prev Article

ҲАСАНОВ

Next Article

ҲАФИЗОВА