ҲАФТА

ҲАФТА (форс.-тож.) — вақт ўлчов бирлиги. Етти сутка (душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба) дан иборат. Ҳафта деярли барча халқларда қадимдан мавжуд. Етти кунлик Ҳафта дастлаб Шаркда қўлланган, мил. 1-а. дан Римда ишлатилган. Қадимда халқлар назарида 7 рақами ғайри табиий «муқаддас» сон ҳисобланган. Астрономик жиҳатдан эса Ҳафта ой фазаларига қараб белгиланган. Мас, қадимги бобилликлар. ой фазасининг тахм. 29,5 кунда ўзгариб туришини аниқлаганларидан сўнг ой деб аталган вақт ўлчови бирлиги бўлганлиги учун 1 ойнинг ҳар бири 7 кунга тенг чо-ракка бўлинган. Баъзи халқларда беш кунлик ва ўн кунликдан иборат Ҳафта бўлинишлари бўлган; мас, ўн кунлик Ҳафта (декада) қадимги мисрликларда, кейинчалик француз буржуа инқилоби календарида мавжуд бўлган (қ. Календарь).

Prev Article

ҲАФИЗОВ

Next Article

ҲАШАРОТЛАР