ҲАФТИЯК

ҲАФТИЯК (форс. — еттидан бир) — Қуръони каримнинг еттидан бир қисми битилган китоб. Ёш қориларга қулай бўлсин учун Қуръон сураларидан бир нечтаси (13—14 та) танланиб, қироат китоби шаклига келтирилган. Ўтмишда Туркистондаги мактабхо-яаларда хрестоматия вазифасини ўтаган биринчи қўлланма ҳисобланади. Болалар араб алифбосини ўзлаштирганларидан сўнг ўргатилган. Одатда, Ҳафтияк 1—2 й. ўқитилган. Ҳафтиякдан сўнг Қуръони каримни ўқишга ўтилган. Ёш талаба кичик сураларни маълум миқдорда ёд олгандан кейин Ҳафтиякни ўқишга киришиш маросимини ўтказиш одатга айланган. Кейинги пайтда Ҳафтияк ўрнига бир йўла Қуръони каримнинг тўлиқ нусхасини ўқиш ва ўқитиш расм бўлган.