ҲАЖЖОЖ ибн ЮСУФ, ал-Ҳаж жож ас-Сақафий (660, Тоиф — 714, Восит) — умавийларнниг Ҳижоз (692—694) ва Ироқдаги (694 й. дан) ноиби, хатиб. Тоифда дарс бериш билан шуғулланган, сўнгра Дамашқда халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг ноиби Руҳ ибн Зинбоънинг шахсий қўриқчилари бошлиғи. 691—692 й. ларда Маккада исён кўтарган Аб-дуллоҳ ибн аз-Зубайрга қарши курашган умавийлар қўшини қўмон-дони. Халифа уни Ҳижоз, Яман, Ямома волийси этиб тайинлаган, кейинчалик унга Ироқни ҳам берган. Умавийларнинг сиёсий мухо-лифларига нисбатан шафқатсизлиги билан шуҳрат қозонган. 700 й. да молия ва солиқ ислоҳоти ўтказган, Восит ш. га асос солган, Фурот ва Дажла дарёларининг қуйи оқими бўйларидаги ботқоқликларни қури-тиб, қ. х. экинлари эктирган, суғориш каналларини қайта тиклаган. Бу тадбирлар натижасида Умавийлар ҳокимияти мустаҳкамланган, Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда босқинчилик сиёсати олиб бориш имконияти туғилган. Босқинчилик юришлари Ҳажжож ибн юсуф ибн Ю. раҳбарлиги остида, унга тобе араб саркардалари томо-нидан олиб борилган (қ. Кутайба ибн Муслим). Араб ёзувида нуқта ва ҳаракат белгилари қўйилиши жорий қилинишини Ҳажжож ибн юсуф ибн Ю. номи билан боғлайдилар.
Маҳфуза Алимова.