ҲАЖМИЙ АНАЛИЗ

ҲАЖМИЙ АНАЛИЗ — аникланаётган модда концентрацияси (миқдори) ни унинг ҳажмига қараб аниқлашга асосланган миқдорий анализ усуллари мажмуи. Лаб. амалиётида қўлланадиган титриметрик анализ (вазний бюреткалардан фойдаланиладиган усулдан ташқа-ри) ҳам Ҳажмий анализга киради. Ҳажмий анализга, шунингдек, газ анализининг кўпгина усулларини киритиш мумкин. Чўкма ҳажмини ўлчашга асосланган Ҳажмий анализ методи ҳам бор, мас, чўяндаги олтин-гугурт миқдорини градусларга бўлинган центрифугавий пробиркада ҳосил бўлган барий сульфат ҳажмига қараб аниқлаш мумкин. Ультрамикрокимёвий анализда ҳосил бўлган чўкма (тор-тиб кўриш қийин ёки иложи бўлмаган жуда кичик миқдордаги модда) ҳаж-мига қараб аниқланади.

Prev Article

ҲАЖМДОР ИП

Next Article

ҲАЗОРАСПИЙ