ҲАКАМЛАР СУДИ — фуқаролар билан фуқаролар ва ташкилотлар билан ташки-лотлар ўртасида келиб чиққан баъзи фуқаролик ҳуқуқий характердаги ни-золарнинг учинчи шахс ёки шахслар (холислар) томонидан кўрилиши. Ман-фаатдор тарафларнинг фуқаролик ҳуқуқлари фақат умумюрисдикция суди томонидангина эмас, балки Ҳакамлар суди с томонидан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. Ҳакамлар суди с низолашувчиларнинг алоҳида келишуви билан бир ёки бир неча (тоқ сонли) шахслар таркибида фуқаролик ҲУҚУҚий характеридаги низони ҳал этиш учун ташкил қилинади.
Ўзбекистон Республикасида Ҳакамлар суди с низоли ҳуқуқий муносабатларнинг субъектларига ва низонинг предметига қараб қуйидаги турларга бўлинади: фуқаролар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун тузиладиган Ҳакамлар суди с; ташкилотлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун тузиладиган Ҳакамлар суди с; ташқи савдога оид низоларни кўрадиган ва денгиз ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низоларни ҳал қилиш учун тузиладиган ҳакамлар судлари.
Фуқаролар ўртасидаги низолар ҳакамлар (холислар) суди томонидан Ҳакамлар суди тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳал қилинади. Бу ҳужжатнинг 1—20-моддаларида кўрсатилишича, фуқаролар (меҳнат ва оила муносабатларига доир низолардан ташқари) ўз ўрталарида келиб чиққан ҳар қандай ни-зони Ҳакамлар судининг кўриши учун топширишлари мумкин. Ҳакамлар суди ҳар сафар ни-зонинг ҳамма иштирокчиларининг алоҳида келишуви билан ташкил этилади ва ҳар қайси тараф томонидан баравар миқдорда сайланган бир ёки бир неча судья таркибида тузилади. Ҳакамлар судида ишлар жамоатчилик асосида, хизмат ҳақи олинмасдан кўрилади. Ҳакамлар судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда ижро этилмаса, туман (шаҳар), туманлараро суди берадиган ижро варақасига асосан мажбурий тартибда ижро қилиниши мумкин.
Хўжалик ташкилотларининг айрим мураккаб ишлари бўйича бўлган низоларнинг Ҳакамлар судида кўрилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги хўжалик ни-золари ўзаро келишувга биноан ҳар бир конкрет иш бўйича сайланадиган Ҳакамлар судига кўриш учун топширилиши мумкин. Ҳакамлар суди снинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан сўнг 5 кун ичида иш кўрилган жойдаги хўжалик судига сақлаш учун топширилади. Бирлашмалар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари Ҳакамлар суди с томо-нидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чоралар кўришга ва иш сақланиб турган хўжалик судига бу ҳақда 1 ой ичида маълумот беришга мажбурдирлар. Ҳакамлар судида кўриладиган ишлар бўйича давлат божи олинмайди.
Ташқи савдога оид битимлардан келиб чиқадиган низоларни, жумладан хорижий фирмалар билан Ўзбекистон Республикаси хўжалик ташкилотлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун Савдо палатаси қошида ташқи савдо арбитраж комиссияси ташкил этилган. Бу комиссиянинг ваколати ташқи савдо арбитраж комиссияси тўғрисидаги Низом билан белгиланган.
Денгиз ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси савдо палатаси қошидаги денгиз арбитраж комиссияси томонидан кўрилади. Бу комиссия Денгиз арбитраж комиссияси ҳақидаги Низомга мувофиқ иш олиб боради.
Шоакбар Шораҳметов.