ҲАКИМ МУЛЛА МИР ХОНАҚОҲИ

ҲАКИМ МУЛЛА МИР ХОНАҚОҲИБухоро вилояти Ромитан туманидаги меъморий ёдгорлик (16-а.). Халқ орасида «Ҳазрати Эшон» номи билан машҳур бўлган Шайхулислом Амир Ҳусайн мулла Мир томонидан қурилган; бош пештоқ олдидаги қабртошига унинг исми ва вафот этган сана (1587) ўйиб ёзилган. Хонақоҳ тўртбур-чак тарҳли (17,5×21,5 м, бал. 20 м), пештоқ-гумбазли (3 томони пештоқ-ли), марказий гумбазли жамоатхона (тарҳи 8,5×8,5 м) ҳамда бурчаклардаги хона (ҳужра)лардан иборат. Бино 2 қаватли, асосий тарзи улуғвор, 2 ёнига гулдасталар ишлаган. Гумбаз 8 қиррали пойгумбазга ўрнатилган, пойгум-базда равоқли дарчалар бор; гумбаз ости равоқли бағалларидаги ироқи муқарнаслар косалари зангори, қизил ранглар билан пардозланган. Гулдасталар ичидаги айланма зина орқали равоқли қафа-сага чиқилади (қафасадаги бир очиқ равоқ орқали хонақоҳ томига ўтиш мумкин).